Таъкидланишича, 2019 йилда пойтахнинг барча туманларидан Яшнобод туманида азот диоксидининг меъёридан энг кўп – 2,5 баробар ошиши қайд қилинган. Бу кўрсаткич бўйича Тошкентнинг ҳавоси энг ифлосланган туманлари қаторида Чилонзор ва Миробод туманлари ҳам қайд қилиб ўтилган.
Нишоновнинг таъкидлашича, Тошкентнинг ҳавоси энг кам ифлосланган туманлари Яккасарой ва Қибрай туманлари ҳисобланади.
Аввалроқ «Ўзгидромет»да ҳавони қайси моддалар кўпроқ ифлослантириши ўрганиб чиқилганди. Аниқланишича, бундай моддаларга асосан чанг, углерод оксиди, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиак киради.