Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели туманининг айрим ҳудудларига 24 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт”га таяниб Дарё нашри хабар берди. Аҳоли истеъмолчилари сони:
Улгуржи истеъмолчилар сони — 14 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган эди. 10 июнь куни ҳам Тошкентда қатор ҳудудларда электр ва газ таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.