Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентнинг асосий кучи — одамлар

Тошкентнинг асосий кучи — одамлар

Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).

Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.

Киритилди: 16:21 22.09.2026. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!