Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентнинг 2 тумани вақтинча газдан узилди

A A A
Тошкентнинг 2 тумани вақтинча газдан узилди

Бугун таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Яккасарой туманларида соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда "Hududgaz Poytaxt" GTF хабар берди.

Миробод тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Байналмилал" МФЙ Нукус кўчасидаги 3 та ва Мироншоҳ 7-тор кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйлардаги 280 та хонадон; Мироншоҳ, Оқ йўл 1-берк ва Мироншоҳ 8-тор кўчаларидаги 95 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 6 та

Яккасарой тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Дамариқ" МФЙ К.Бешёғоч, А.Қаҳҳор кўчаларидаги 35 та кўп қаватли уйлардаги 2420 та хонадон; Оқ уй кўчасидаги 10 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.

Киритилди: 10:32 29.07.2024. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!