Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдан Дубайга учган рейслар ортга қайтарилмоқда

Тошкентдан Дубайга учган рейслар ортга қайтарилмоқда

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши сабаб Тошкентдан Дубайга учган айрим рейслар жўнаш аэропортига қайтарилмоқда.

“Uzbekistan Airports” матбуот хизмати маълумотига кўра, “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент–Дубай йўналишидаги C6-351 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтган.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-333 рейси ҳам хавфсизлик сабаб жўнаш аэропортига қайтарилгани маълум қилинди.

Ҳозирча рейсларнинг кейинги тақдири ва парвозлар қачон тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилмаган.

Киритилди: 12:25 16.03.2026. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!