Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдан Чорвоққа замонавий автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Чорвоққа замонавий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатнов 1 июлдан бошланади. Нархи 25 минг сўм. Тўловлар нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилиши мумкин.

Шу йилнинг1 июль кунидан бошлаб "Машинасозлар метроси (Тошкент) — Чорбоғ (Ҳумсон қўрғони)" автобус йўналишида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.

Йўналишга "MAN RR3" русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Йўналишда йўл кира нарҳи 25000 сўмни ташкил этади. Биринчи қатнов Машинасозлар метроси бекатидан ҳар куни соат 6:00 да бошланади. Қановлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метросида тугатилади.

Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метросидан бошлаб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Ҳумсон қўрғонигача ҳаракатланади.

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.

Киритилди: 11:01 29.06.2025. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!