Бугун соат 12.25 да пойтахтнинг Яккасарой туманидаги «Фортуна» хусусий болалар боғчасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Воқеа жойига соат 12.41 да ўт ўчирувчилар етиб бориб, ёнғинни тўлиқ бартараф қилишган.
Ҳодиса оқибатида бинолардан бирининг шифти (3 кв. м.) ва деворига зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Ёнғинга кондиционер уланган электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Manba: uz24.uz