Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги саноат зонасида ёнғин: 2 фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди (Батафсил маълумот)

Тошкентдаги саноат зонасида ёнғин: 2 фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди (Батафсил маълумот)

Бугун, 1 май куни соат 07:01 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин -қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.

Ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Ёнғин натижасида цехнинг таҳминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ҳодимлари чиқишган.

Киритилди: 10:10 01.05.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!