Бугун 17 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди

Тошкентдаги Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасидаги аввал Miran меҳмонхонаси жойлашган, ҳозирда реконструкция қилинаётган бинонинг том қисмидаги ёнғин ўчирилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига биринчи ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 17:24 да етиб келди. Ёнғинни ўчиришда жами 14 нафар экипаж иштирок этди. Соат 18:19 да ёнғин маҳаллийлаштирилиб, 19:16 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Ҳолатни бартараф этиш жараёнига Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бошчилик қилди. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хабар беришича, воқеа жойида пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов, ФВБ, ИИББ, Миллий гвардия ва Тошкент прокуратураси раҳбарлари ҳам ишлаган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 22:20 16.10.2024. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!