Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги МИБ биносида фуқаролар жанжал кўтарди

Тошкентдаги МИБ биносида фуқаролар жанжал кўтарди

МИБ ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Учтепа тумани МИБ биносида фуқаролар ва ходимлар ўртасида жанжал юзага келгани айтилган видеолар тарқалганди. Ҳолат бўйича МИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Хамдамовдан ундирувчи О.Хамдамова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Учтепа туман бўлимига ижро этиш учун қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклари аниқланмаган ва унинг хорижга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Ўз навбатида, ундирувчи О.Хамдамова давлат ижрочиларига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор А.Хамдамов алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келаётганлигини билдирган.

Шундан сўнг Оила Кодексининг 140-моддасига асосан қарздорнинг алимент тўловидан қарздорлиги ҳисобланганда 1 августига қадар жами 10 млн 737 минг сўмни ташкил этган.

Қарздор А.Хамдамов огоҳлантирилишга қарамай мазкур қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилган ва суднинг 14 август кунги қарорига асосан қарздор А.Хамдамов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Жорий йилнинг 15 август куни Бюронинг Учтепа туман биносига ижро ҳужжатига тааллуқли бўлмаган бир неча фуқаролар уяли алоқа воситалари билан келиб, қарздор А.Хамдамовни ноҳақ 15 сутка қамалганини, унинг аёли аслида фарзандлари тарбиясига беэътиборлигини билдириб, ходимларга нисбатан қўполлик қилиб, жанжал кўтаришган.

Киритилди: 18:06 16.08.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!