Бугун 23 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди. Улардан бири россиялик журналист

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди. Улардан бири россиялик журналист

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада Россия фуқаролари 45 ёшли Максим Радченко ва 47 ёшли Инесса Паперная вафот этган.

Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонанинг бошқа хонасидан жони узилган Ўзбекистон фуқароси 48 ёшли Х.У.нинг жасади топилган.

Дастлабки суд тиббий ташхисига кура, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишини қўзғатилган. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмокда.

Маълумот учун, Инесса Паперная Россиянинг “Лента” нашри журналисти ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 20 октябр куни унга почта жўнатмаси келган. Меҳмонхона ходимлари аёл ётган хонага қўнғироқ қилишганда ҳеч ким жавоб бермаган. Шундан сўнг ходимлар хонага киришган ва у ерда Инесса ва Максимнинг жонсиз танасига дуч келишган.

Киритилди: 23:35 22.10.2024. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!