Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи аёл 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи аёл 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади

Ижтмиоий тармоқ саҳифаларида Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаганлиги ҳақида хабар чоп этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 15 лар атрофида иккинчи сменада 6-«В» синфида рус тили фани дарси маҳалида ўқитувчи Р.О. га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган. Сўнгра ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г. ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ўқувчига тан жароҳати етказилмаган, саломатлиги жойида.

Бундан хабар топган ўқувчи Э.Г. нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни маълум қиламизки, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у 188-мактабга ишга қабул қилинганлиги бўйича ҳали буйруғи чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!