Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ливан Исроилга йирик ҳужумни амалга оширди

Ливан Исроилга йирик ҳужумни амалга оширди

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) бугун эрталаб Ливандан 105 та ракета учирилганини қайд этди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабарида айтилмоқда.

"Исроилнинг шимолида соат 06:24 дан 06:32 гача, шунингдек, 06:52 ва 07:00 оралиғида жаранглаган сиреналардан сўнг Ливандан Исроил ҳудудига 85 га яқин снарядлар кириб келгани қайд этилди", — дейилади хабарда. Улардан баъзилари қайтарилди.

Бундан ташқари, Ливандан яна 20 та ракета Жезрил водийсида Исроил ҳаво ҳудудига кириб келгани қайд этилган.

Ракеталар ва вайроналарнинг қулаши Кирят-Бялик, Цур Шалом ва Морешет ҳудудларида қайд этилган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ушбу ҳудудларда ёнғинларни бартараф этиш билан шуғулланади.

Киритилди: Бугун 12:28. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!