Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси капитал таъмирланмоқда ва туризм кўчасига айлантирилмоқда.
Тошкент шаҳри транспорт бош бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли, қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Содиқ Азимов ва «Ўзбекистон овози» кўчалари кесишмасида 2025 йил 2 июл, соат 12:00 дан 2025 йил 5 июл, соат 08:00 гача автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Ушбу кесишмадан ўтувчи 60-сон йўналишли автобус ҳаракати боришда ҳам, қайтишда ҳам Шаҳрисабз кўчаси орқали ташкил этилади.