Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, "Digital University" МЧЖ 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олган эди. Бироқ, 2024 йил 10 октябрда суд қарори билан ушбу лицензия бекор қилинди.
Университет лицензия талаб ва шартларига риоя қилмагани сабабли бу чора кўрилгани қайд этилган.