Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги фожиада икки киши ҳалок бўлди

Тошкентдаги фожиада икки киши ҳалок бўлди

2022 йилнинг 7 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда Яккасарой тумани, Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Б.А. “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Z 616 NB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этганлар. Уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 20:26 08.06.2022. Ўқилди: 4442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!