Аввалроқ 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида "Nexia-3", "Lacetti" ва "Mercedes-Benz" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Қўшимча маълумотга кўра, "Mercedes-Benz" русумли автомобилда бўлган ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчилар ҳамда "Lacetti" русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.