Бугун 20 февраль, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги бозорлардан бирида фожиа содир бўлди

Тошкентдаги бозорлардан бирида фожиа содир бўлди

Тошкент вилояти. 2020 йил 10 февраль куни соат тахминкн 17:45 да номаълум шахс Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган “Янгийўл деҳқон бозори” олдида маст ҳолатда бўлган фуқаро 45 ёшли Р.Ж., билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, тортишув вақтида Р.Ж.,нинг танасига бир маротаба ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган ва "Matiz” русумли автомашинада ҳодиса жойидан яширинган. Натижада Р.Ж. олган тан жароҳатлари билан Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 25 ёшли Д.А. содир этганлиги аниқланган ва ундан “Matiz” русумли автомашинанинг 2 дона калитлари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси -қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.А. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

 

Киритилди: 11:13 14.02.2020. Ўқилди: 3802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!