2019 йил 29 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 24 март куни соат 04:00 ларда унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 30 ёшли Юлдуз Абдурахмонова 1 ёшли қизи билан биргаликда, уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.
Она ва болани қидириб топиш чоралари кўрилган эди. Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари ва фуқароларимизнинг берган маълумотлари натижасида она ва унинг қизи Тошкент шаҳарнинг М.Улуғбек тумани ҳудудидан соғ-саломат топилиб, уйига қайтарилган.