Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ЙПХ ходимига жаҳл қилган ҳайдовчи "Матиз"ини ёқиб юборди (видео)

Тошкентда ЙПХ ходимига жаҳл қилган ҳайдовчи "Матиз"ини ёқиб юборди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани марказидаги Самарқанд кўчасида жойлашган "Makro" супермаркети олдида ёнаётган Матиз автомашинаси видеоси тарқалди. Ҳодисани тасвирга олаётган шахснинг атрофдагиларга изоҳ беришича, эгаси ўз машинасини йўл-патрул хизмати ходимларига жаҳл қилиб ёқиб юборган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар машинанинг олов ичида қолган олд қисмини ўчириб, унинг бутунлай ёниб кетишининг олдини олган.

Ушбу ҳолат бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматидан ҳали расмий изоҳ берилмади.

Киритилди: 18:58 02.01.2020. Ўқилди: 5434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!