Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда «Ёшлар» радиоси бошловчиси курсдоши томонидан калтакланди (фото)

Тошкентда «Ёшлар» радиоси бошловчиси курсдоши томонидан калтакланди (фото)

«Ёшлар» радиоси бошловчиси Зиёдулла Саъдуллаев курсдошлари томонидан калтакланди, журналист беш кундан буён шифохонада. Бу ҳақда унинг ҳамкасби Камолиддин Муҳитдиновга таяниб, Санжар Саид маълум қилган.

Камолиддин Муҳитдиновнинг айтишича, Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтида таҳсил олувчи Зиёдулла Саъдуллаевни курсдоши тепкилаётган вақтда ҳодисани институт домласи ва 8 нафар курсдоши томошабин бўлиб кузатиб турган.

«Оддий сўз алмашинувидан шу даража келиб чиқишига ишонмайман. Муштумзўр эмас, муштумтой деганимга сабаб бу той болани эркалаб суйганлари боракан», — деб ёзади Камолиддин Муҳитдинов.

«Ёшлар» каналининг яна бир мухбири Дониёр Юсупов Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳига ёзишича, Зиёдулла Саъдуллаевни уч киши ушлаб турган, бири калтаклаган. Ўзидан кетиб полга йиқилганидан кейин ҳам юз-кўзи аралаш тепкилашга қўйиб беришган.

«Яна устига-устак муштумзурнинг отаси, Malibu’ли бойвачча врач, операция столидан чиққан бемор боланинг ёнига кириб, даъвони қайтариб олиш, агар фарзанди қамалса, у ҳам ўқишдан ҳайдалиши мумкин, дея пўписа қилса. Шу одам ҳали инсонларни даволайдими? Агар унинг ўғли билан шу ҳолат юз берса, Malibu’сини сотиб бўлса, ҳам муштумзўрни қаматар-а?!» — деб ёзади журналист.

Дониёр Юсуповнинг ёзишича, ички ишлар органлариходимлари ҳам ишни «ёпти-ёпти» қилишга уринмоқда, беш кундан буён суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилмаган.

Журналистларнинг маълум қилишича, ҳодиса Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти ҳудудида содир бўлган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 14:09 10.12.2018. Ўқилди: 4115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!