Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

16 сентябрь куни Республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида “Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирлари ўтказилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази, Ўзбекистон Волонтёрлари ассоциацияси, Саноат-қурилиш банк ва "Cоcа-Cоlа" компанияси томонидан ташкил этилган тадбирлар “UzPlogging” эко-югуриш акцияси, “Clean games” — Евроосиё тозалик кубоги мусобақаси билан бошланди.

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

“Евроосиё тозалик кубоги мусобақаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Бу ўйинлар Экология вазирлиги билан ҳамкорликда нафақат Тошкентда, балки Тошкент вилоятида ҳам бўлиб ўди, — деди Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциацияси директори Ширин Aбидова. — “Clean games” — халқаро платформа. Юртимизда бу ўйин аввал кўнгиллилар ўртасида ўтказилган. Лекин расман халқаро меморандум асосида илк бор муҳим қадамни қўйдик ва энди “Евроосиё тозалик кубоги” Ўзбекистонда ҳам ўтказилмоқда. Мусобақа, шунингдек, параллел равишда Бухорода, бир ҳафта ичида Сирдарё вилояти, Самарқанд ва бошқа вилоятларда ҳам ташкил этилади”.

“Clean games” ўйинларида 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашиб, жами 118, 8 қоп чиқинди йиғилди.

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

Шулардан:
— аралаш чиқиндилар 81,5 қоп;
— пластик чиқинди 7,8 қоп;
— шиша чиқинди 24 қоп,
— металл чиқинди 5,5 қопни ташкил қилди.

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

Йиғилган чиқиндилар жами 802,25 килограммга тенг бўлди. Иштирокчиларга қайта ишланган пластик чиқиндилардан тайёрланган махсус медаллар топширилди.

Тошкентда ярим кунда 802 кгдан ортиқ чиқинди йиғилди

Тадбир давомида, шунингдек, қайта ишланган чиқиндилардан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, болалар иштирокида расм чизиш танлови ва бошқа тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, соҳада узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган фахрий ва фидоий ходимлар “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тадбирлар ташкил этилди.

Маълумот учун, “Бутунжаҳон тозалик куни” юртимизда анъанавий тарзда ҳар йили сентябрь ойининг учинчи шанбасида ўтказиб келинади.

Киритилди: 11:14 18.09.2023. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!