Пойтахтда қиймати 1 миллиард доллар бўлган Uchtepa City лойиҳаси қурилиши бошланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Лойиҳа 37 гектар майдонни қамраб олади.
Шунингдек, Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида ҳам шунга ўхшаш йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ҳудудлардаги лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Янги «сити»лар замонавий турар жойлар, ишбилармонлик ва ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олиб, Тошкентнинг шаҳар қиёфаси ва иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.