Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда янги қурилаётган 14 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

A A A
Тошкентда янги қурилаётган 14 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Миробод туманида янги қурилаётган 14 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 11 июль куни соат 22:29 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган ва 23:06 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. 15 кв.м майдон ёниб зарарланган.

Киритилди: 03:12 12.07.2023. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!