Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Тошкентда янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Мамлакатимизда фуқароларининг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, вазифалари, уларни амалга ошириш йўллари, қоидалари ва кафолати, диний бағрикенглик, фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган.

Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 12 август куни Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри, «Эвалак» МФЙ, Фаҳрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Маълумот учун, бугунги кунда, Тошкент вилоятида 226 та исломий йўналишидаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.

Киритилди: 15:56 13.08.2020. Ўқилди: 2282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!