Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Тошкентда ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

19 август куни Тошкентда «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди  Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шахар» жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.

Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:

вазиятларни бошқариш ягона маркази;

Маълумотларни қайта ишлаш маркази;

фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);

давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини «Хавфсиз шаҳар» тизимига мажбурий интеграциялаш;

йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.

Киритилди: 05:30 21.08.2019. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!