Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда вояга етмаган қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 5 йил 4 ой муддатга қамалди

A A A
Тошкентда вояга етмаган қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 5 йил 4 ой муддатга қамалди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жорий йилнинг август ойида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида М. И. (1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пенсионер, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Киритилди: 18:26 06.12.2023. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!