Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ўз эрини бўғиб ўлдирган икки ойлик келинчак “иши” судга оширилди

Тошкентда ўз эрини бўғиб ўлдирган икки ойлик келинчак “иши” судга оширилди

Тошкент шаҳрида 2019 йилнинг 5 октябрь куни мудҳиш қотиллик содир этилди.

Ушбу қотиллик ижтимоий тармоқларда шу даража тез тарқалдики, бунинг натижасида воқеалар ривожи аниқ тафсилотлари билан баён қилиб берилди.

Туғилган кунини нишонлаш арафасида юрган, Хусусий банклардан бирида бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдиган 26 ёшли Абдувосиқов Аббос МУзаффар ўғли(8 октябрь туғилган куни )ўз хотини ва хотинининг қариндоши томонидан бўғиб ўлдирилди.

Тўйлари бўлганига уч ой тўлмаган бу икки ёшнинг тақдири, шу куни жиноят оқибатида тугади.

Тошкент шаҳар Шайонтоҳур туман ИИБнинг берган маълумотига кўра, Аббос ўзининг рафиқаси Абдувосиқова Камолахон Абдулазиз қизи ва Ҳакимов Отабек Даврон ўғли томонидан ўлдирилган. Айни ўша куни Ҳакимов Отабек марҳумга тегишли бўлган 2 дона Iphone русумли телефон ва 650 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширингани ҳам маълум қилинган.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси тақдим қилган тергов ҳужжатларига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари тугади. Иш судга оширилди.

Прокуратура органлари томонидан очилган 1-10-2003/9-сонли жиноят ишида қайд этилишича, ўз эрининг қотили бўлгани айтилаётган Абдувосиқова Камолахон Абдулазиз қизи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисми “и”, “п” банди (Қасддан одам ўлдириш), 164-модда 3-қисми “г” банди (Босқинчилик), 227-модда 2-қисми “а” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 2-қисми “б” банди, 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш)) билан айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши доирасида Аббос Абдувосиқовни ўлдиришда фаол иштирок этгани сабабли Ҳакимов Отабекга ҳам  айблов эълон қилинган. У Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисми “и”, “п” бандлари (Қасддан одам ўлдириш), 164-модда 3-қисми “в”, “г” бандлари (Босқинчилик) билан дастлабки тергов органи томонидан айбдор деб топилди.               

Бу жиноят иши доирасида даъвогар Раджабов Музаффар Абдувасиқович (марҳум Абдувасиқов Аббоснинг отаси) бўлиб, Суд иши 2020 йилнинг 22 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрила бошланади. Ушбу суд тергов ҳаракатлари судья Камолов Зоир Тоирович раислигила ўтиши маълум бўлди.

Киритилди: 11:58 18.01.2020. Ўқилди: 11132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!