Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда уй ёнди: қурбонлар борми?

A A A
Тошкентда уй ёнди: қурбонлар борми?

Тошкент шаҳар ФВВ бошқармасининг хабар беришича 2020 йилнинг 23 апрель куни соат 22:35 да Яшнобод тумани, “Алимкент” МФЙ, Авиасозлар 1-тор кўчаси 8-уй хонадонларидан бирида ёнғин келиб чиққан. 

Ушбу ёнғин натижасида уй жиҳозлари, уйнинг 15 кв.м  майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 22:44 да етиб боришган. Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 45 кв.м.майдони ҳамда уй ичида қолиб кетган икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Ёнғин соат 23:03 да тўлиқ бартараф этилгани атйтилмоқда.  Бунинг натижасида уйга туташ қўшни хонадонларнинг ёнғиндан зарар кўриш ҳолатлари ва фуқаролар жабрланишининг олди олинган. 

Маълум бўлишича ёнғин содир бўлган жойга 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг келтирган моддий зарари миқдорлари аниқланмоқда.  

 Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўрамоқда.

Киритилди: 19:12 24.04.2020. Ўқилди: 4011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар