Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда уй-жой инвестициялари фойдаси 4,5 баробарга камайиб кетди

Тошкентда уй-жой инвестициялари фойдаси 4,5 баробарга камайиб кетди

МҲТИ маълумотларига кўра, 2025 йил апрелида Тошкентда уй-жойга қилинган инвестициялар фойдаси 27,8%дан 6,2%га тушди. Яъни фойдалилик 4,5 баробар камайди.

Ижарадан тушадиган даромад 10,9%дан 8,1%га тушган, уй нархи эса ўртача 2,4%га арзонлашган.

Шайхонтоҳур туманида 1 хонали квартира энг юқори фойда келтирган — 25,1%, Мироободда эса фақат 0,4%.

Даромадлилик 3–4 хонали уйларда ҳам пасайган: масалан, 4 хонали уйларда 30,6%дан 3,3%га тушган.

Солиштириш учун: банкдаги сўмдаги омонат фоизи 22%, долларда — 5,1%. Яъни банк омонатлари уй-жойга инвестиция қилишдан анча фойдалироқ бўлиб қолган.

Киритилди: 11:23 23.05.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!