Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ўғил ўз отасининг қотилига айланди

A A A
Тошкентда ўғил ўз отасининг қотилига айланди

Пойтахт Тошкентнинг Тақачи маҳалласда ўғил ўз отасининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Воқеа жорий йилнинг 30 январь куни содир бўлган. Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада ота шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 февраль куни вафот этган. С.Б. қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:04 04.02.2019. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар