Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда Spark ва Скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Spark ва Скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Spark автомашинаси ва Скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 26 июнь куни соат 18:30 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси НБУ қаршисида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Б.И. Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Скутер мототранспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Скутер ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:55 27.06.2024. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!