Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда “Спарк” ва иккита “Кобальт” тўқнашди

Тошкентда “Спарк” ва иккита “Кобальт” тўқнашди

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 09:20да “102” рақамига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган  “GOODZONE” дўкони рўпарасида, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.С. “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги яна бир “Кобальт” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомобиллар билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси И.Т. ва ушбу автомобиль йўловчиси 40 ёшли Н.М.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 15:28 25.01.2021. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!