Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда салкам 34 млн сўмлик жиноят содир бўлди

A A A
Тошкентда салкам 34 млн сўмлик жиноят содир бўлди

25-январь куни соат 22.30 да Шайхонтоҳур тамнида номаълум шахслар кириш эшигининг қулфини бузиб, 42 ёшли Жонибек Х.нинг хонадонига киришган ва у ердан умумий нархи 20.055.000 сўм бўлган 3 та телевизор, нархи 5.730.000 сўм бўлган кир ювиш машинаси, 955.000 сўмлик микротўлқинли печь, умумий нарзи 4.584.000 сўм бўлган 8 та иситиш воситалари ва 2.674.00 сўмлик мониторни ўғирлаб кетишган. Жонибек Х. жами 33.998.000 сўм жабр кўрган.

Кўрилган чоралар давомида гумонланувчи 29 ёшли Аҳмаджон ва 27 ёшли Элмуроджон Б.лар шахси аниқланиб, қўлга олиндилар. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 16:38 05.02.2020. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар