Пойтахт ҳокимлиги “Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилмоқда:
Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳрининг ҳудудлари кесимида қувватлаш станциялари тармоғи ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди ва уларни заруратга кўра янгилаб боради.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Энергетика вазирлиги, компания ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир ойлик муддатда қувватлаш станциялари ўрнатиш учун мўлжалланган ер участкалари рўйхатини шакллантиради ва ушбу рўйхатдаги ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан компанияга 49 йилдан ошмайдиган муддатга тўғридан тўғри ижарага берилади, заруратга кўра ер участкалари рўйхати янгиланиб боради.