Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қўшни республика фуқароси гиёҳванд модда сотаётган вақтида қўлга олинди

Тошкентда қўшни республика фуқароси гиёҳванд модда сотаётган вақтида қўлга олинди


Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида ўтказиладиган профилактик тадбирлар давомида 28-ноябр куни Мирзо-Улугбек тумани Гулбадамбегим-Дўрмон йўли кўчалари кесишмасида ўз хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйготган шахс эътиборга тушиб қолди. Холислар гувоҳлигидаги текширув натижасида қўшни республика фуқароси 29 ёшли Эсен К.нинг ёнидан 248,49 гр. “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси топилиб, олиб қўйилди.
Эсеннинг яшаш жойидан холислар гувоҳлигида ашёвий далиллар сифатида гиёҳвандлик воситаларини тақсимлаш воситалари – электрон тарози, изолента, пакетлар ва 0,5 гр. “гашиш” топилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноят иши қўзгатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:38 04.12.2021. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!