Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида К.А, Р.Х, Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёллар ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига («Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилди.
Суд томонидан уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.