Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қидирувдаги бир нечта шахс қўлга олинди

Тошкентда қидирувдаги бир нечта шахс қўлга олинди

14 октябрь куни “Чорсу” бозори ҳудудида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ терговчиси ва жиноят қидирув бўлими ходими томонидан илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 38 ёшли Нусратулла А. қўлга олинди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Шу куннинг ўзида Чилонзор тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВдаги ҳамкасблари билан биргаликда Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 2017 йилнинг сентябрь ойида Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан қидирувга эълон қилинган 33 ёшли Шаҳзод Д.ни қўлга олишди. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

15 октябрь куни Миробод тумани ИИО ФМБ патруль-пост ва жиноят қидирув хизмати ходимлари илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Миробод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувга эълон қилинган 30 ёшли Шерзод Т.ни Яшнобод тумани ҳудудида қўлга олишди.

Шу куннинг ўзида Бектемир туманида ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) 3 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Бектемир тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувга эълон қилинган 20 ёшли Исомиддин М.ни Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида қўлга олишди.

Киритилди: 11:26 20.10.2020. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!