Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қарама - қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига чора кўрилди

Тошкентда қарама - қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига чора кўрилди

Жорий йилнинг 27 март куни Lacetti ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама - қарши ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур видео оърганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Раҳимжон исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТК.нинг 128⁵ -135- моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қўшимча маълумот: Ҳайдовчи, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Киритилди: 14:19 29.03.2024. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!