Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қабристондаги қабр тошларини синдириб ташлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкентда қабристондаги қабр тошларини синдириб ташлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

«Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган йигит қабр тошларини синдириб, атрофга улоқтирган. Қабрларни устидаги темирларни титиб ташлаган.

Йигитнинг отаси айнан ўша қабристонга дафн этилганлиги учун йигит бу ҳолатни содир қилганлиги айтилди.

Ҳозирда 9 та қабр йигитнинг уйдагилари томонидан тиклаб берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт тумани судида кўриб чиқилди.

"Дадам оламдан ўтиб қолганларида, ҳис-туйғуларим ёмон кечди. Жуда сиқилиб кетганимдан маст ҳолатда бу ишларни қилдим. Пушаймонман, ҳаммадан кечирим сўрайман",- дейди йигит.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 134-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 13:35 29.03.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!