Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича янги тартиб белгиланди

Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича янги тартиб белгиланди

Унга кўра, пулли тўхтаб туриш ҳудудларига яқин жойларда яшовчи фуқаролар учун резидент автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилади.

Ҳужжат имзоланган кундан кучга киради, аммо белгиланган тартиб-қоидалар 2026 йил 1 февралдан амал қила бошлайди.

Резидент ким?

Резидент — пулли автотураргоҳ ҳудуди ёки унга туташ кўчаларда жойлашган уйда яшайдиган, ушбу уйга мулк ҳуқуқи (ёки улуши) бўлган шахс.

Резидент рухсатномаси нима беради?

Резидент рухсатномаси бўлса: автомобил соат 20:00 дан 08:00 гача резидент зонасида бепул тўхтаб туради;

08:00–20:00 оралиғида эса йиллик тўлов асосида тўхташ мумкин. Бир хонадон учун кўпи билан 2 та резидент рухсатномаси берилади;

Рухсатнома 1 йилга амал қилади;
Фақат битта транспорт воситаси учун берилади;
Фақат ўша резидент яшайдиган маҳалла ва унга туташ кўчаларда амал қилади;

Маълумотларни ўзгартириш ёки янгилаш маълум муддатлар асосида амалга оширилади.

Резидентлар учун йиллик тўлов тариф зонасига боғлиқ:

1-тариф зонаси — 1 базавий ҳисоблаш миқдори (1 БҲМ);
2–5 тариф зоналари учун ҳам алоҳида миқдорлар белгиланади (зонага қараб). Тўлов бир марта қилинади ва йил давомида амал қилади.

Киритилди: 23:14 27.12.2025. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!