Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда номаълум шахслар қалбаки пулларга қўйлар сотиб олишди

A A A
Тошкентда номаълум шахслар қалбаки пулларга қўйлар сотиб олишди

Департаментнинг Зангиота туман бўлимига фуқаро Э.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент халқа йўли ёқасида қўй сотаётган вақтида, иккита номаълум шахс ундан бир бош қўй сотиб олиб, 300 АҚШ доллари тўлашганлигини, ушбу пулларнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа қилаётганлигини билдирган ва экспертиза тайинлаш учун мазкур пулларни ўз ихтиёри билан топширган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилоят ИИБ ЭКБнинг берган экспертиза хулосасида, фуқаро Э.Ш. томонидан топширилган 300 АҚШ доллари қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 18:11 18.10.2018. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда