Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда мижоз талашган маклерлардан бири иккинчисини жароҳатлади

A A A
Тошкентда мижоз талашган маклерлардан бири иккинчисини жароҳатлади

Тошкент шаҳар. 2023 йил 3 январь куни соат 20:30 ларда 23 ёшли С.У. «маклерлик» фаолияти билан шуғулланиб келиб, таниши 21 ёшли Ф.К. билан Чилонзор тумани 16-даҳасида жойлашган Ю.Ж.нинг ижарага бераётган уйига иккаласи ҳам бир мизожни олиб бориши, ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиқишига олиб келган ва оқибатда ушбу уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Натижада Ф.К. олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМга “қорин олди девори санчилиб кесилган жароҳати, талоқ ва буйрак шикастланиши” каби тан жароҳати билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Киритилди: 17:40 05.01.2023. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!