Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда метрога ҳайвон билан тушиш мумкинми?

Тошкентда метрога ҳайвон билан тушиш мумкинми?

Бугун мактаб ёшидаги бир қиз метро бекатида қўлидаги мушуги билан поезд кутиб турганига гувоҳ бўлдим. Назоратчи келиб, мушугингизни қўлингиздаги махсус пакетга солинг, дея кўрсатма берди. Қиз доноларча: мушугим ақлли, уни ҳимоя қилишга ҳожат йўқ, деди баланд овозда. Назоратчи яна нималарнидир уқтирмоқчи бўлди, аммо қиз унга қулоқ тутишни хоҳламади.

Аслида-чи, нима қилиш керак эди?

Метрополитен хизматларидан фойдаланиш мезони ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзиб қўйилган. Ҳар бир асосий метро бекатларида илиб қўйилган.

Унда метро ичига ҳайвонлар махсус идиш ва қафасларга солинган тарзда олиб кирилиши ва метродан чиққунига қадар уни ҳимояда сақлаш лозимлиги кўрсатилган. Агар бу тартиб бузилса, йўловчи метрополитен хизматларидан ноқонуний равишда фойдаланган ҳисобланади. Сиз ҳам метрополитенга ҳайвон ва қушлар билан тушаётганингизда шуларни асло унутмасангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки сизнинг қўлингиздаги ҳимоясиз жонзот шовқин ёки одамлардан чўчиб ҳуркиши, поезд остида қолиб кетиши мумкин.

Д.Маматова, ЎзА

Киритилди: 14:15 06.06.2019. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!