Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда "Mercedes-Benz" ҳайдовчиси қоидани бузиб, "Lacetti"га урилди

Тошкентда "Mercedes-Benz" ҳайдовчиси қоидани бузиб, "Lacetti"га урилди

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 14:45 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида орқага ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" ҳамда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган В.Б. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, "Mercedes-Benz" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Ш. йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида ушбу ҳодиса содир бўлганлиги аниқланган ва ҳозирда унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 15:26 21.10.2021. Ўқилди: 2578 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!