Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда машина ўғирлаган "шоввоз" касалхонага тушди

A A A
Тошкентда машина ўғирлаган "шоввоз" касалхонага тушди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 18 апрель куни соат 22:30 да 29 ёшли Ж.З., фуқаро 25 ёшли Д.О., га тегишли “Matiz” русумли автомашинасини Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласидаги савдо дўкони олдида калити билан очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан  фойдаланиб, автомашинани олиб қочиб, Тарнов маҳалласи томонга ҳайдаб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада Ж.З., тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментиниг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 19:38 21.04.2020. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар