Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сирдарёда Malibu 2 кредит қарздорлик учун аукцион савдосига чиқарилди

Сирдарёда Malibu 2 кредит қарздорлик учун аукцион савдосига чиқарилди

Маълумки кредит маблағи банклар томонидан тадбиркор ёки фуқароларга мақсадли лойиҳа, иш кўламини ва тадбиркорликни ривожлантириш учун гаров эвазига бериладиган сармоядор ва уни ўз вақтида тўлаб бориш талаб этилади.

Кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Судлар эса, ўз навбатида, қарздорликни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси органларига йўналтиради.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг суд буйруғига кўра қарздор “С.А.”дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ Яшнобод филиали фойдасига жами 263,4 млн. сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли, гаров мулки ҳисобланган 2018 йилда ишлаб чиқарилган “Malibu 2” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, 237,9 млн. сўм бошланғич нархда электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

Гаров мулки сотувидан тушган маблағ кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: 09:48 04.03.2025. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!