Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ростми?

A A A
Тошкентда маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ростми?

ИИВ 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, UY JOY QURILIS МЧЖ билан тузилган пудрат шартномасига асосан ҳар ой якуни бўйича маҳкумларга ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан ҳамда тасдиқланган разряд ва базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб, 800 минг сўмдан 2,7 млн. сўмгача бўлган миқдорда ойлик маоши ҳисобланиб келинмоқда.

“Қурилиш объектларида ишга жалб қилинган маҳкумларга ойлик иш ҳақлари белгиланган тартибда ҳисобланиб, уларнинг иш ҳақидан ноқонуний равишда ушланмалар амалга оширилишига йўл қўйилмаган”, - дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Киритилди: 15:38 16.08.2019. Ўқилди: 1973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар