Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда "Ласетти" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автобусга урилди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

Тошкентда "Ласетти" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автобусга урилди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

27 октябрь куни тахминан соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги “Ҳосилот” меҳмонхонаси яқинида “Лаcетти” русумли автомобилни (давлат рақами 01 А 833 HB) ишончнома асосида бошқариб борган 1996 йилда туғилган Муроджон М. бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган 1964 йилда туғилган Шукурулла Х. бошқарувидаги “Мерcедес-Бенз” (давлат рақами10 973 JAA) автобусига тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида “Лаcетти” ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор етамиз.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:00 27.10.2021. Ўқилди: 2393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!