Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 22-январ куни соат 17:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз–Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган А.X., бошқарув давомида чорраҳада ўз йўналишини кескин чапга ўзгартириб, чапга бурилиш жараёнида чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ЙПХ инспекторига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.